Европа Буйрак Ассоциацияси(ERA-EDTA) COVID19 глобал пандемиясига бағишланган махсус веб сайтни ишга туширди.

https://www.era-edta.org/en/covid-19-news-and-information/

2019-йилги коронавирус касаллиги (COVID-19)нинг тезлик билан тарқалиши бутун дунё бўйлаб катта муаммолар яратмоқда. Хозирда Хитой ва Кореядан келаётган эпидемиологик маълумотлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, ушбу эпидемияни жуда катта машаққат билан назорат қилиш мумкин.

Ушбу инқирозли даврда нефрология хамжамиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Европа Буйрак Ассоциацияси-Европа Диализ ва Трансплантация Ассоциацияси (ERA-EDTA) Кенгаши бу глобал пандемияга бағишланган махсус веб-сахифани яратди. Бу сахифада COVID-19 касаллиги хақида умумий маълумотлар, нефрологлар, бошқа мутахассислар ва нефрологик беморлар учун махсус маълумотлар, хамда тегишли илмий мақолалар жой олган. Сайт қуйидаги махсус тахририят гурухи томонидан мунтазам янгиланиб боради: бош мутахассис, нефролог Рон Гансевоорт (Гронинген, Нидерландия), нефролог Мария Хосе Солер (Барселона, Испания), Коретта ван Леер (Вирусолог, Гронинген, Нидерландия) ва Нурия Фернандес Идальго (Вирусолог, Барселона, Испания).

Ўзбекистон Нефрология хизмати ушбу замонавий ва долзарб маълумотлар учун ERA-EDTAга ўз миннатдорчилигини билдиради.