Ўзбекистон Нефрология хизмати расман Халқаро Нефрология Жамияти(ISN) аъзоси этиб сайланди.

Халқаро Нефрология Жамияти (The International Society of Nephrology) Президенти Вивэкананд Жа расмий табрик хатида кайд этилишича, Жамият Кенгашида Ўзбекистон Нефрология хизматининг Халқаро Нефрология Жамиятига аъзолиги тасдиқланган. Ўзбекистон Нефрология хизмати ISN расмий сайтида ушбу жамиятга аъзо мамлакатларлар рўйхатидан жой олди (https://www.theisn.org/membership/affiliated-societies#list-of-affiliated-societies) ва NIS & RUSSIA(МДХ ва Россия) худудининг 4-аъзосига айланди. Шунингдек мактубда иккала жамият орасида ноёб хамкорлик ва шерикликнинг бошлангани таъкидлаб утилган.

ISN бу халқаро нефрология жамияти хисобланиб, 1960-йилда ташкил топган ва бутун дунё бўйлаб нефрологлар, диализ шифокорлари, трансплантологларни бирлаштирган. Турли мамлакатларнинг 100дан ортиқ миллий нефрология жамиятлари ISNга аъзо хисобланади. Хар йили ISN томонидан куплаб илмий ва амалий анжуманлар, шунингдек Бутунжахон Нефрология Конгресси(World Congress of Nephrology) ўтказиб келинади.