Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасига қабул учун мутахассислик фанлари бўйича кириш махсус тест синовлари куни аниқланди.
2021/2022 ўқув йилида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасига қабул учун мутахассислик фанлари бўйича кириш махсус тест синовларининг биринчи босқичи 2021 йил 14 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлар паспорт ёки ID картанинг асл нусҳаси ва қабул комиссияси томонидан абитуриент кўрсатган электрон почтага юборилган тилхат-рухсатномани ўзлари билан олиб келишлари керак.
Барча абитуриентлардан санитария -эпидемиология қоидаларига риоя қилишни, тиббий ниқоб тақишни ва кириш тестларини топширишда ижтимоий масофани сақлашни сўраймиз.
Тест ўтакизалидаган жой: Тошкент педиатрия тиббиёт институти Академик лицейи ҳудуди.
Агар абитуриентда бегона нарсалар ва аксессуарлар (телефон, соат, калкулятор, шпаргалка ва хар қандай турдаги маълумот манбалари, пул ва х.к.) топилса, тегишли акт тузилган ҳолда абитуриент имтиҳонга қўйилмайди.
Мутахассисликлар бўйича гуруҳлар кесимида имтиҳон топшириш вақти (соати) қўшимча равишда марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
@daminovbotirturgunpulatovich
@nefrologiya_uz