Биз хакимизда


Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (РИНБТИАТМ)- Ўзбекистон Республикасининг асосий илмий, нефрология билан боғлиқ  барча комплекс биологик, техник, технологик ва тиббиёт муаммоларини хал қиладиган, буйрак трансплантацияси ва трансплантациядан кейинги даврдаги беморлар реабилитацияси, республикадаги барча гемодиализ бўлимларини назоратини амалга оширадиган, илмий ва тиббий ходимларни тайёрлайдиган ташкилот  хисобланади.

Буйрак трансплантацияси, трансплантациядан кейинги реабилитация, буйракни аутоиммун ва яллиғланиш касалликлари, организмни экстракорпорал детоксикация усуллари, анестезиология ва жонлантириш, ультратовуш, функционал, компьютер ва морфологик лаборатория, ангиографик ташхислаш ва даволаш – илмий ва даволаш фаолиятининг асосий йўналишлари хисобланади. 

Ваколатли ва малакали шифокорлар жамоаси туфайли, хамда замонавий ускуналар ёрдамида юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатамиз. Даволашни ваколатли интизоми ва жаррохлик амалиётининг янги ва кам инвазив усуллари, беморларимизни консультантлар билан таьминлаш, юкори даражадаги касбий ваколатимиз ишимизнинг асосий вазифаси хисобланади.
Бизнинг беморларга трансплантациядан олдин ва кейин кучли илмий амалий салохиятга эга, дунёдаги кўплаб хорижий клиникалар билан яқин хамкорлик асосида кенг миқёсли профессионал мутахассислар гурухи биргаликда хизмат қўрсатилиб, диагностика ва даволашнинг энг илғор ва юқори самарали усуллари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Ташхислаш ва даволаш ишлари билан биргаликда Марказда шифокор-нефрологлар, трансплантологлар, экстракорпорал детоксикация усулларига мутахассислар (шифокорлар, техниклар, ўрта тиббиёт ходимлари) тайёрланади ва малакасиоширилади. Марказ худудида Тошкент шахар шифокорлар малакасини ошириш институти нефрология, экстракорпорал детоксикация ва трансплантология кафедраси, Тошкент педиатрия тиббиёт институтидаги болалар нефрология кафедраси жойлашган.

2019-йилда янги 4 қаватли бино қурилиши режалаштирилган. Унда бошқарув идоралари, 1 ва 2-сонли гемодиализ бўлимлари, болалар ва катталар жонлантириш бўлими, беморларни трансплантация қилиш ва трансплантациядан кейинги беморларни олиб бориш бўлими, ташхислаш поликлиникаси бўлиб, тузилиши қуйида келтирилган.


Шифохона  бўлимида:

  1. Катталар анестезиология ва жонлантириш булими-10 та ўрин.
  2. Болалар жонлантириш бўлими – 4 та ўрин + 6 та ўрин жонлантиришдан кейинги ва диализдан кейинги беморлар учун.
  3. Буйрак транспалантацияси бўлими – 20 та ўрин.
  4. Буйрак трансплантациясидан кейинги беморларни реабилитация қилиш бўлими – 20 та ўрин.
  5. Экстракорпорал детоксикациябўлими – 5 та ўрин.

6.      1-сон гемодиализ бўлими  – 25 та гемодиализ ўрни.

7.      2-сон гемодиализ бўлими – 15та ўрин + 8 та ўрин перитонеал диализ учун.

8.      Буйрак аутоиммун касалликлари бўлими – 30 та ўрин.

9.      Буйракни яллиғланиш касалликлари ва хомиладорлар патологияси бўлими   – 30 та ўрин.

10.    Интенсив нефрология бўлими– 30 та ўрин.

11.    Қабул бўлими.

МАСЛАХАТ ПОЛИКЛИНИКАСИ

  1. Рўйхатхона
  2. Мутахассис хоналари (уролог-андролог, гинеколог, кардиолог, невролог, психиатр, дермато-венеролог, эндокринолог)
  3. Физиотерапия 

ТАШХИСЛАШ БЛОКИ

1. Клиник-ташхислаш лабораторияси

2. Бактериологик лаборатория

3. Иммунологик лаборатория

4. Нур ташхиси

5. Гистологик лаборатория

6. Буйрак биопсияси хонаси.

ЎКУВ БЎЛИМЛАРИ

  1. Тошкент шахар шифокорлар малакасини ошириш институтининг нефрология, экстракорпорал детоксикация ва трансплантология кафедраси;
  2. Тошкент педиатрия тиббиёт институтидаги болалар нефрология кафедраси.

ИЛМИЙ БЎЛИМЛАРИ

1.Катталар ва болалар нефрологияси

2.Қонни экстракорпорал тозалаш

3.Нефрологик касалликларни эпидемиологияси ва профилактикаси

4. Буйрак трансплантатини кўчишини ташхислаш

5. Иммуноморфогенетика

Хўжалик ишлари маьмурияти:

  1. Ижтимоий аптека
  2. Архив
  3. Ташкилий – услубий бўлим
  4. Марказий стерилизация бўлими
  5. Молиявий хизмат
  6. Ходимлар бўлими
  7. Юридик бўлим
  8. Маркетинг ва башоратлаш бўлими
  9. Техник хизмат
  10. Тиббий омбор
  11. Гараж
  12. Кир ювиш хонаси
  13. Ошхона
  14. Иссиқ хона
  15. Кислород
  16. Станция