Ҳурматли абитуриентлар!
2021-2022 ўқув йилида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази клиник ординатурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш онлайн тарзда қуйидаги электрон манзил орқали амалга оширилмоқда:
https://forms.gle/ugqaQX7mj9YTVeAR9
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил 12 май куни 3303-сон рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан бакалавриатда “Педиатрия иши” таълим йўналишини битирган абитуриентлар фақатгина клиник ординатуранинг қуйидаги мутахассисликларига хужжат топширишлари мумкин:
Клиник ординатурага:
– Педиатрия
– Болалар хирургияси
– Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси
– Неонатология
– Болалар юқумли касалликлари
– Болалар ва ўсмир яизлар гинекологияси
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 2021/2022 ўқув йили учун қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-марказ” ташкил этилди.
Фуқаролар қуйидаги телефон рақами орқали “Call-марказ” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.
Мурожаатлар учун телефон рақами:
+998 71 224-02-63.
“Call-марказ”нинг иш режими:
Душанбадан шанбагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;
тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.