НЕФРОЛОГИЯ МАРКАЗИНИНГ КЛИНИК ОРДИНАТУРАСИГА ҚАБУЛ БЎЙИЧА ИМТИҲОНЛАРНИ ТОПШИРИШ ВАҚТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТ

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Респуликаси Соғлиқни сақлаш вазирлининг 2022 йил 18 июлдаги 200-сонли буйруғига мувофиқ клиник ординатурага кириш имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилади: оғзаки имтиҳонлар ва тест синовлари.

Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи – Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бўйича оғзаки имтиҳонлар 2022 йил 25 август (пайшанба) куни соат 8:00 дан бошлаб бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи – Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бўйича тест синовлари 2022 йил 26 август (жума) куни соат 12:30 дан бошлаб бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун абитуриентлар паспорт ёки ID картанинг асл нусхаси ва қабул комиссияси томонидан абитуриент кўрсатган электрон почтага юборилган рухсатноманининг нашр этилган нусхасини ўзлари билан олиб келишлари керак.

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой: Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бош маъмурий-ўқув биноси ҳудуди.

МУҲИМ! Абитуриентлардан тиббиёт ходимлари учун белгиланган шаклдаги формада – тиббий оқ халат ва тиббий оқ қалпоқда кириш оғзаки имтиҳонига келишлари талаб қилинади.

МУҲИМ! Абитуриентлардан санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя қилган ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда имтиҳонда қатнашишлари талаб қилинади.

МУҲИМ! Агар абитуриентда бегона нарсалар ва аксессуарлар (телефон, соат, калкулятор, шпаргалка ва ҳар қандай турдаги маълумот манбалари, пул ва ҳ.к.) топилса, тегишли акт тузилган ҳолда абитуриент имтиҳонга қўйилмайди.

МУҲИМ! Клиник ординатурага танловда иштирок этиш учун абитуриентлар кириш имтиҳонларининг иккала босқичида иштирок этишлари шарт. Абитуриентлар кириш имтиҳонлари босқичларининг бирида иштирок этмаса, абитуриентлар клиник ординатурага қабул бўйича танловдан четлаштирилади.

Мутахассисликлар ва гуруҳлар кесимида имтиҳон топшириш вақтлари (соатлари) тўғрисидаги маълумот қуйида келтирилган. 

2022 йил 25 август (пайшанба) куни бўлиб ўтадиган
2022-2023 ўқув йилига Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га қабул бўйича ОҒЗАКИ СИНОВ имтиҳонларига мутахассисликлар кесимида
ТАҚСИМЛАНИШИ

2022 йил 26 август (жума) куни бўлиб ўтадиган
2022-2023 ўқув йилига Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га қабул бўйича ТЕСТ СИНОВ имтиҳонларига гуруҳлар кесимида
ТАҚСИМЛАНИШИ