Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га 2022/2023 ўқув йили учун қабул бўйича кириш имтиҳонларининг икки босқичи натижалари эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Респуликаси Соғлиқни сақлаш вазирлининг 2022 йил 18 июлдаги 200-сонли буйруғига мувофиқ клиник ординатурага кириш имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилди: оғзаки имтиҳонлар ва тест синовлари.
Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи – Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бўйича оғзаки имтиҳонлар 2022 йил 25 август (пайшанба) куни бўлиб ўтди.
Кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи – Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатурасига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бўйича тест синовлари 2022 йил 26 август (жума) куни бўлиб ўтди.
Қуйида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га 2022/2023 ўқув йили учун қабул бўйича кириш имтиҳонларининг икки босқичи натижалари келтирилган.
2022/2023 ўқув йили учун Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га кириш имтиҳонларининг якуний натижаси (қабул қилинганлик тўғрисидаги мандат) хақидаги маълумотлар марказнинг расмий веб-сайтида қўшимча равишда эълон қилинади.