Халқаро нефрология жамияти ушбу сахифани жахон нефрология хамжамиятига янги турдаги коронавирус (COVID-19) глобал пандемиясининг айни пайтдаги холати хақида янгиланган маълумотларни тақдим этиш учун яратди.
Ушбу сахифа яқинда «Kidney International» илмий журналида чоп этилган «Коронавирус янги эпидемияси ва буйраклар» мақоласига қушимча маълумот хисобланади. Мақсад – жахондаги буйрак саломатлигини сақлаш хамжамиятига (шифокорлар, шифокор бўлмаган тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик) бутун дунё бўйлаб аниқланган замонавий маълумотлар, энг яхши амалиётлар и воқеаликларни тақдим этиш хисобланади.
Ўзбекистон нефрология хизмати ушбу долзарб маълумотлар учун Халқаро нефрология жамиятига ўз миннатдорчилигини билдиради ва халқаро жамиятларнинг янги чоп этилаётган маълумотларини кузатишда давом этади.