Ўзбекистон нефрология хизмати расман Европа буйрак ассоциацияси – Европа диализ ва трансплантация ассосциацияси(ERA-EDTA)аъзосига айланганини қувонч билан хабар қиламиз.
ERA-EDTA – Европанинг нефрология, диализ ва трансплантация сохасидаги энг катта жамияти хисобланади (янада кўпроқ – https://www.era-edta.org).
Шуни алохида қайд этиш лозим, Ўзбекистон Европа зонасидан ташқаридаги ERA-EDTA аъзосига айланган биринчи ва хозирча ягона давлатга айланди(https://www.era-edta.org/en/national-societies-of-nephrology-list/#associate-members).
Умид қиламизки, ушбу хабар икки жамиятнинг келажакдаги самарали хамкорлигининг бошланиши хисобланади, хамда бизнинг мамлакатимизда нефрология, диализ ва трансплантация сохаларининг янада кўпроқ ривожланишига туртки бўлади.