Европа буйрак ассоциацияси (ERA-EDTA) глобал пандемия сабабли 2020-йилдаги Конгрессни МУТЛАҚО ВИРТУАЛ тарзда утказишга қарор қилди. Ассоциация нефрология, диализ ва трансплантология сохасидаги барча мутахассисларни ушбу Конгрессга таклиф этади:
Сизларни 2020-йил 6-9 июн кунлари бўлиб ўтадиган ва МУТЛАҚО ВИРТУАЛ тарзда ташкил қилинаётган ERA-EDTA 57-Конрессига таклиф этамиз.
Жахонда юзага келган вазият бизни кўпроқ шижоат билан ва янада самарали, янада замонавий, янада хавфсиз тарзда янги миссия – «Нефрологияни келажакка мустахкам нефрологик ёрдам сифатида тайёрлаш» яратишга чорлади.
Сизларга юқори сифатли илмий маълумотлар, таълим ва касбий имкониятлар беришга имкони борича харакат қилган холда, Биз сизлар тарафда бўлишга қарор қилдик.
Биз учун Сизни ушбу маросимда иштирок этишингиз жуда ғурурли хисобланади!
Carmine Zoccali, ERA-EDTA президенти.
Christoph Wanner, ERA-EDTA сайланган президенти.
Ўзбекистон нефрология хизмати ERA-EDTA рахбариятига ушбу таклиф учун миннатдорчилик изхор этади.