НЕФРОЛОГИЯ МАРКАЗИ КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли буйруғига асосан 2021/2022 ўқув йилида «ТЕРАПИЯ» ва «ПЕДИАТРИЯ» ихтисосликлари бўйича клиник ординатурага қабул бошланганлиги тўғрисида эълон қилмоқда.

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2021/2022 ўқув йили учун клиник ординатурага қабулида ҳужжат топширувчи абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:
https://forms.gle/ugqaQX7mj9YTVeAR9

Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар қабул комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
1. Клиник ординатура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, марказ директори номига ариза;
2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун);
3. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) иловаси;
4. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
5. Паспорт;
6. Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги миллий (Давлат тест маркази сертификати) ёки халқаро (IELTS, TOEFL, Cambridge Assessment English FCE, Goethe-Zertifikat, TestDAF, DSD, DELF, TCF) сертификат (мавжуд бўлса);
7. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат (мавжуд бўлса).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғига асосан клиник ординатурага ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сон «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Клиник ординатурага қабул оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб, 2021 йилнинг 21 августигача (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Ўқиш муддатининг нормативи: 2 йил

Ўқит шакли: кундузги

Қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ: 2021 йил 4 сентябрь

РИНваБТИАТМда 2021/2022 ўқув йили бўйича клиник ординатурада ўқув жараёнини бошланиши (республикадаги эпидемиологик вазият ва карантин тартибларини инобатга олган ҳолда): 2021 йил 6 сентябрь

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-марказ” ташкил этилди.

Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-марказ” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Мурожаатлар учун телефон рақами:
+998 71 224-02-63 .

“Call-марказ” нинг иш режими:

Душанбадан шанбагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;

тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

РИНваБТИАТМ клиник ординатурасига қабул бўйича Масъул котиб – тиббиёт фанлари номзоди, Хатамов Эркин Абдуназарович.

Клиник ординатурага қабул имтихонлари 2021 йилнинг 21 августидан 31 август оралиғида икки босқичда амалга оширилади.
биринчи босқич – мутахассисликга мос фанлар бўйича тест синовлари;
иккинчи босқич – Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади.

Клиник ординатурага қабул тест синовларини ўтказиш санаси марказнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

МУҲИМ! Тест синови ўтказиладиган ҳудудга киришда тана ҳарорати 37,0 С дан юқорилиги аниқланган иштирокчини тест синовларига киритмасдан далолатнома тузиб, тиббий текширув ўтказиш учун ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходимига топширилади. Бунда тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган (ПЗР – «манфий») иштирокчилар учун тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлари ўтказилади.

2021/2022 ўқув йилида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази клиник ординатураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар бўйича тақсимланиши

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил 12 май куни 3303-сон рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан бакалавриатда “Педиатрия иши” таълим йўналишини битирган абитуриентлар фақатгина клиник ординатуранинг қуйидаги мутахассисликларига хужжат топширишлари мумкин:

Клиник ординатурага:
– Педиатрия
– Болалар хирургияси
– Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси
– Неонатология
– Болалар юқумли касалликлари
– Болалар ва ўсмир қизлар гинекологияси

Хокимлик тўлов-контракти – ҳудуд учун зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш мақсадида вилоят ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ҳокимлик тўлов-контракти асосида таълим олиш учун ажратилган квоталар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғига мувофиқ ҳокимлик тўлов-контракти асосида таълим олган шифокорларга тегишли вилоятга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Эгалланадиган мутахассисликлар ҳусусиятлари тўғрисида маълумот

ТЕРАПИЯ
Таълим йўналиши: Тиббий (шифокорлик) мутахассисликлар
Мутахассислик: Терапия
Таълим тури: олий – кадрларни қайта тайёрлаш
Ўқиш муддати нормативи: 2 йил
Таълим шакли: кундузги
Ўқиш тили: ўзбек, рус
Талаб этиладиган базавий олий тиббий таълим мутахассислиги: «Даволаш иши» – 5510100, Касбий таълим (Даволаш иши) – 5111000

ПЕДИАТРИЯ
Таълим йўналиши: Тиббий (шифокорлик) мутахассисликлар
Мутахассислик: Педиатрия
Таълим тури: олий – кадрларни қайта тайёрлаш
Ўқиш муддати нормативи: 2 йил
Таълим шакли: кундузги
Ўқиш тили: ўзбек, рус
Талаб этиладиган базавий олий тиббий таълим мутахассислиги: «Педиатрия иши» – 5510200

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғиниг тўлиқ матни билан бу ерда танишишнгиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил 12 май куни 3303-сон рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг тўлиқ матни билан бу ерда танишишнгиз мумкин.