Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га кириш имтиҳонларининг икки босқичи натижалари эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилган:
– биринчи босқич – мутахассисликга мос фанлар бўйича тест синовлари – 2021 йилнинг 14 сентябрь куни ўтказилган;
– иккинчи босқич – Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари – 2021 йилнинг 30 сентябрь куни ўтказилган.
2021/2022 ўқув йили учун Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га кириш имтиҳонларининг якуний натижаси (қабул қилинганлик тўғрисидаги мандат) хақидаги маълумотлар марказнинг расмий веб-сайтида қўшимча равишда эълон қилинади.