Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 26 июлдаги 179-сонли буйруғига асосан 2023/2024 ўқув йилида «Нефрология гемодиализ билан» ихтисослиги бўйича клиник ординатурага қабул бошланганлиги тўғрисида эълон қилмоқда.
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2023/2024 ўқув йили учун клиник ординатурага қабулида ҳужжат топширувчи абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:
https://forms.gle/9sLDcT95HS2SE6Rq5
Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар қабул комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
Клиник ординатурага қабул оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб, 2023 йилнинг 22 августигача (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Ўқиш муддатининг нормативи: 2 йил
Ўқит шакли: кундузги
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-марказ” ташкил этилди.
Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-марказ” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.
“Call-марказ” телефон рақами:
+998-71-224-02-63 .
“Call-марказ” нинг иш режими:
Душанбадан шанбагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;
тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.
РИНваБТИАТМ клиник ординатурасига қабул бўйича Масъул котиб – PhD, Шарапов Олимхон Надирханович.
Клиник ординатурага қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси марказнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.