НЕФРОЛОГИЯ МАРКАЗИ КЛИНИК ОРДИНАТУРАСИ (РЕЗИДЕНТУРАСИ)ГА ҚАБУЛ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги 207-сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғ’рисида»ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2021/2022 ўқув йили учун Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (рездентураси)га қабул муддати 10 сентябргача (шу куни ҳам) узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2021/2022 ўқув йили учун клиник ординатурага қабулида ҳужжат топширувчи абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:
https://forms.gle/ugqaQX7mj9YTVeAR9

Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар қабул комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
1. Клиник ординатура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, марказ директори номига ариза;
2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун);
3. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) иловаси;
4. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
5. Паспорт;
6. Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги миллий (Давлат тест маркази сертификати) ёки халқаро (IELTS, TOEFL, Cambridge Assessment English FCE, Goethe-Zertifikat, TestDAF, DSD, DELF, TCF) сертификат (мавжуд бўлса);
7. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат (мавжуд бўлса).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғига асосан клиник ординатурага ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сон «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Ўқиш муддатининг нормативи: 2 йил

Ўқит шакли: кундузги

Қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ: 2021 йил 20 сентябрь

РИНваБТИАТМда 2021/2022 ўқув йили бўйича клиник ординатурада ўқув жараёнини бошланиши (республикадаги эпидемиологик вазият ва карантин тартибларини инобатга олган ҳолда): 2021 йил 20 сентябрь

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-марказ” ташкил этилди.

Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-марказ” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Мурожаатлар учун телефон рақами:
+998 71 224-02-63 .

“Call-марказ” нинг иш режими:

Душанбадан шанбагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;

тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

РИНваБТИАТМ клиник ординатурасига қабул бўйича Масъул котиб – тиббиёт фанлари номзоди, Хатамов Эркин Абдуназарович.

Клиник ординатурага қабул имтихонлари икки босқичда амалга оширилади.
– биринчи босқич – мутахассисликга мос фанлар бўйича тест синовлари – 2021 йилнинг 10 сентябридан 15 сентябрь оралиғида;
– иккинчи босқич – Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари – 2021 йилнинг 16 сентябридан 20 сентябрь оралиғида ўтказилади.

Клиник ординатурага қабул тест синовларини ўтказиш санаси марказнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

МУҲИМ! Тест синови ўтказиладиган ҳудудга киришда тана ҳарорати 37,0 С дан юқорилиги аниқланган иштирокчини тест синовларига киритмасдан далолатнома тузиб, тиббий текширув ўтказиш учун ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходимига топширилади. Бунда тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган (ПЗР – «манфий») иштирокчилар учун тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлари ўтказилади.

МУҲИМ! Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Клиник ординатура тўғрисидаги Низом”га мувофиқ клиник ординатурага кириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналиш ва муассасада танловда қатнашиш тақиқланади. Акс ҳолда хужжатлар қабули бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги 207-сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3846-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 5-бандига мувофиқ марказга аввал ажратилган «Терапия» ва «Педиатрия» мутахассисликлари учун хокимлик тўлов-контракти асосидаги (мақсадли ўринлар) ҳисобидан Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказига «Нефрология гемодиализ билан» мутахассислиги учун 10 та ва «Болалар нефрологияси гемодиализ билан» мутахассислиги учун 5 та ўрин ажратилди.

2021/2022 ўқув йилида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази клиник ординатураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар бўйича тақсимланиши

Эслатиб ўтамиз, киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги 207-сонли буйруғига мувофиқ клиник ординатура (резидентура) орқали тиббиёт кадрларини 2021/2022 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланган:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил 12 май куни 3303-сон рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси тасдиқланган.

Хокимлик тўлов-контракти – ҳудуд учун зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш мақсадида вилоят ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган ҳокимлик тўлов-контракти асосида таълим олиш учун ажратилган квоталар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғига  мувофиқ ҳокимлик тўлов-контракти асосида таълим олган шифокорларга тегишли вилоятга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Эгалланадиган мутахассисликлар ҳусусиятлари тўғрисида маълумот

НЕФРОЛОГИЯ ГЕМОДИАЛИЗ БИЛАН
Таълим йўналиши: Тиббий (шифокорлик) мутахассисликлар
Мутахассислик: Нефрология гемодиализ билан
Таълим тури: олий таълимдан кейинги таълим – кадрларни қайта тайёрлаш
Ўқиш муддати нормативи: 2 йил
Таълим шакли: кундузги
Ўқиш тили: ўзбек, рус
Талаб этиладиган базавий олий тиббий таълим мутахассислиги: «Даволаш иши» – 5510100Касбий таълим (Даволаш иши) – 5111000

БОЛАЛАР НЕФРОЛОГИЯСИ ГЕМОДИАЛИЗ БИЛАН
Таълим йўналиши: Тиббий (шифокорлик) мутахассисликлар
Мутахассислик: Болалар нефрологияси гемодиализ билан
Таълим тури: олий таълимдан кейинги таълим – кадрларни қайта тайёрлаш
Ўқиш муддати нормативи: 2 йил
Таълим шакли: кундузги
Ўқиш тили: ўзбек, рус
Талаб этиладиган базавий олий тиббий таълим мутахассислиги: «Педиатрия иши» – 5510200

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғиниг тўлиқ матни билан бу ерда танишишнгиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғиниг тўлиқ матни билан бу ерда танишишнгиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил 12 май куни 3303-сон рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган) “Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг тўлиқ матни билан бу ерда танишишнгиз мумкин.

@daminovbotirturgunpulatovich
@nefrologiya_uz