НЕФРОЛОГИЯ МАРКАЗИ КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ



Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 18 июлдаги 200-сонли буйруғига асосан 2022/2023 ўқув йилида «Нефрология гемодиализ билан» ва «Детская нефрология с гемодиализом» ихтисосликлари бўйича клиник ординатурага қабул бошланганлиги тўғрисида эълон қилмоқда.

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитида 2022/2023 ўқув йили учун клиник ординатурага қабулида ҳужжат топширувчи абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтиш жараёни онлайн тарзда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг расмий веб-сайтида қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:
https://forms.gle/FQCm2Z3jox1BZFRy9

Клиник ординатурага ўқишга кириш учун талабгорлар қабул комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
1. Клиник ординатура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, марказ директори номига ариза;
2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун);
3. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) иловаси;
4. 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
5. Паспорт;
6. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат (мавжуд бўлса).

Клиник ординатурага қабул оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб, 2022 йилнинг 22 августигача (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Ўқиш муддатининг нормативи: 2 йил

Ўқит шакли: кундузги

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказида 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-марказ” ташкил этилди.

Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-марказ” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

“Call-марказ” телефон рақами:
+998 71 224-02-63 .

“Call-марказ” нинг иш режими:
Душанбадан шанбагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;
тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

РИНваБТИАТМ клиник ординатурасига қабул бўйича Масъул котиб – тиббиёт фанлари номзоди, Хатамов Эркин Абдуназарович.

Клиник ординатурага қабул имтихонлари икки босқичда амалга оширилади: оғзаки имтиҳонлар ва тест синовлари.

Клиник ординатурага қабул синовларини ўтказиш санаси марказнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

2022/2023 ўқув йилида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази клиник ординатураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар бўйича тақсимланиши