Тошкент шахрида «Нефрологиянинг долзарб муаммолари» номли халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент шахрида 2019-йил 14-март куни, «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг анжуманлар залида Бутунжахон буйрак кунига бағишланган «Нефрологиянинг долзарб муаммолари» номли халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги кўмаги остида, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази хамда «Ўзбекистон Диализ жамияти»ННТ томонидан ташкиллаштирилди. Анжуманда халқаро ва мамлакатимизнинг бир қатор мутахассислари иштирок этишди ва маъруза қилишди. Анжуман якунига кўра Резолюция қабул қилинди. Шунингдек халқаро илмий-амалий анжуман тезислар тўплами хам чоп этилди.