РИНваБТИАТМ клиник ординатураси (резидентураси)га ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!
2021/2022 ўқув йилида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник ординатураси (резидентураси)га қабул учун кириш махсус тест синовлари 2021 йил 14 сентябр куни соат 13.20 дан бошланади.
Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлар паспорт ёки ID картанинг асл нусхаси ва қабул комиссияси томонидан абитуриент кўрсатган электрон почтага юборилган тилхат-рухсатномани ўзлари билан олиб келишлари керак.
Абитуриентлардан санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя қилган ҳолда ниқобларда келишлари, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда имтиҳонда қатнашишлари талаб қилинади.
Тест синовлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ҳудудида жойлашган талабалар билимини баҳолаш маркази (тест марказида) бўлиб ўтади.
Агар абитуриентда бегона нарсалар ва аксессуарлар (телефон, соат, калкулятор, шпаргалка ва хар қандай турдаги маълумот манбалари, пул ва ҳ.к.) топилса, тегишли акт тузилган ҳолда абитуриент имтиҳонга қўйилмайди.
Мутахассисликларни гурухлар кесимида имтихон топшириш вақтлари (соатлари) қуйидаги жадвалда кўрсатилган.